Грузия Бош вазири Ираклий Гарибашвили бошчилигидаги делегация юртимизга расмий ташриф билан келди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов кутиб олди.
Ташриф давомида делегация аъзоларининг «Янги Ўзбекистон» боғидаги Мустақиллик монументи пойига гул қўйиши, пойтахтимиздаги “Технопарк” фаолияти билан танишиши режалаштирилган.
Эртага, 19 июль куни кенгайтирилган форматда музокаралар бўлиб ўтади.