Инсон аъзоларини трансплантация қилишга мажбурлаганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди

0

Асос: ЎРҚ–780-сон, 23.06.2022 й.

– Жиноят кодексига киритилган ўзгартишга кўра, инсонни ундан аъзоларини ва (ёки) тўқималарини трансплантация учун олишга розилик беришга мажбурлаганлик учун жавобгарлик белгиланди

Бу қилмиш оғирлаштирувчи ҳолатларда 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг олди-сотдиси билан шуғулланганлик, шунингдек, уларни Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиб кетганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланди.

Инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг олди-сотдиси 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилдан 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

– Мазкур жиноятлар билан боғлиқ дастлабки тергов ички ишлар органлари томонидан олиб борилади.