Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишнинг янги босқичга кўтариш борасида муҳим қадамлар қўйилиб, Бюро органларининг асосий вазифаси ҳисобланган суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда инсон қадри тамойилга қатъий амал қилинмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ходимлар, иш берувчилар, давлат манфаатларини эътиборга олган ҳолда, меҳнат бозорининг самарали амал қилишини, ҳаққоний ва хавфсиз меҳнат шарт-шароитларини, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва соғлиғи ҳимоя қилинишини таъминлайди, меҳнат унумдорлигини ўсишига, иш сифати яхшиланишига, шу асосда аҳолининг моддий ва маданий турмуш даражаси юксалишига кўмаклашади.
Шунингдек, Меҳнат кодексининг 112-моддасида меҳнат шартномасини ғайриқонуний равишда бекор қилганлик ёки ходимни ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказганлик учун ходим ишга тикланганда иш берувчига ходимга етказилган зарарни қоплаш мажбурияти юклатилади.
Суд қарорлари (ажрим) ижросини таъминлаш Мажбурий ижро бюросининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади ва бу борада самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Мисол учун, Бюронинг Ромитан туман бўлими иш юритувчида Фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг 2022 йил 10 июндаги “China Railway 20 Bureau Group Corporation” DM компаниясининг 2022 йил 10 мартдаги 137-сонли С.З.Қаландаров билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруғини бекор килиш, С.З.Қаландаровни “China Railway 20 Bureau Group Corporation” DM компанияси махсус техника ҳайдовчиси вазифасига ишга тиклаш, етказилган маънавий зарар учун 2.700.000 сўм, мажбурий прогуль кунлари учун 7.901.670 сўм ундириш тўғрисидаги 2-2006-2203/1941-сонли ижро ҳужжатига асосан С.З.Қаландаров “China Railway 20 Bureau Group Corporation” DM компаниясининг буйруғига асосан махсус техника ҳайдовчиси вазифасига ишга тикланди ҳамда етказилган маънавий зарар учун 2.700.000 сўм ва мажбурий прогуль кунлари учун 7.901.670 сўм иш ҳақи тўлиқ ундириб берилиши таъминланиб, ижро иши амалда тамомланди.