Чилонзорда қурилиши битмаган ошхона ёнғин чиқди

0

22 июль куни соат 18:21 да Чилонзор тумани “Яккатут” МФЙ Ал-Хоразмий кўчасида жойлашган қурилиши якунланмаган ошхонада ёнғин юзага келганлиги бўйича Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 18:26 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 18:42 да қуршаб олинган ва соат 18:49 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида бинонинг 200 кв.м майдонда ички ва том қисми ёниб зарарланган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида бинонинг 600 кв.м майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайд этилмади.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.