Болаларда учрайдиган сон-чаноқ бўғим ривожланиш нуқсонининг сабаби нима?

0

Сон-чаноқ бўғими дисплазияси – бу бўғимларнинг ривожланиш даврида туғма бузилишидир. Қизларда ўғил болаларга нисбатан 7 баравар кўпроқ учрайди. Касаллик бир ёки икки томонлама бўлиши мумкин.

Касалликнинг келиб чиқиш сабаблари:

– Ирсий омил;
– қониқарсиз муҳит, сифатсиз озиқ-овқатлар ва ичимликлар;
– 35 ёшдан кейинги ҳомиладорлик;
– ҳомиладорлик вақтида ёндош касалликлар: Ортиқча вазн, камқонлик, буйрак, жигар, юрак касалликлари;
– кучли токсикоз ва гестозлар,
– кўп дорилар истеъмол қилиш,
– боланинг бачадонда нотўғри жойлашиши;
– боланинг муддатидан аввал туғилиши.

Белгилари:

-Дисплазия янги туғилган чақалоқни безовта қилмайди;
-оёқларни бир-бирига нисбатан қисқариши;
-теридаги бурмаларни симметрик эмаслиги;
-оёқлар ҳаракати ҳажми чекланганлиги кузатилади.

SoglomHayot