Ливия пойтахти Триполидаги қуролли тўқнашувлар натижасида 16 киши ҳалок бўлди, деди пойтахт тез ёрдам департаменти вакили Усама Али.“Триполидаги тўқнашувларда ҳалок бўлганлар сони 16 нафарга, ярадорлар сони 34 нафарга етди”, — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган РИА Новости.
Триполида 1 июл куни оғир сиёсий ва ижтимоий вазият туфайли одамлар ҳокимиятни тарқатиб юбориш, президент ва парламент сайловлари ўтказиш талаби билан кўчаларга чиқди. Бундан ташқари, намойишчилар Ливия шарқидаги Тобрукдаги Вакиллар палатаси биносига бостириб кириб, ўт қўйган.