Болаларда ич кетишининг олдини олиш учун тавсиялар

0

Аҳаджон Абдухалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси

Болаларда диарея кузатилганда кўп суюқлик ичишлари керак, бу йўқолган тана суюқликларини тўлдиришга ёрдам беради. 9 ойдан катта болалар учун рецептсиз сотилувчи шакар ва туз аралашмасидан иборат эритмалар яна ҳам фойдали. Бола эмизикли бўлса, кўпроқ овқатлантириш лозим, кўкрак сути билан озиқланувчи болаларда ич кетиши камроқ кузатилади, она пробиотиклар қабул қилса, боланинг ичак микрофлораси тикланишига ёрдам беради.

– Шарбат ёки газланган сув, мевалар, ёғли овқатлар, шакарли печенье ва ширинликлар, сут ва сут маҳсулотлари истеъмолини чеклаш лозим.

Янги туғилган чақалоқда: пешоб ажратиши камайса, оғиз қуриса, йиғлаганда кўз ёшлари чиқмаса, бошнинг тепа қисмидаги лиқилдоқ чўкиб қолса, терининг эластиклиги йўқолиб, териси тортиб кўрилганда дарҳол ўз ҳолига қайтмаса ёки ич кетиши 48 соатгача тўхтамаса, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш лозим!

«Соғлом ҳаёт»