Tesla олти ой ичида 170 миллион доллар зарар кўрди

0

АҚШнинг Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссияси (CES) учун компания ҳужжатларига кўра, Америка электромобил ишлаб чиқарувчи Tesla Inc компанияси жорий йилнинг биринчи ярмида биткоиннинг қадрсизланиши туфайли 170 миллион доллар зарар кўрди.

Шу билан бирга, компания криптовалюталарни сотиш бўйича бир қатор операциялардан 64 миллион доллар даромад олди.

Tesla бош директори Илон Маск ўтган ҳафтада компания жорий йилнинг иккинчи чорагида Шанхайдаги корхонанинг коронавирус блокировкаси туфайли ёпилиши фонида нақд пул йиғиш учун 936 миллион долларлик биткоин сотганини айтди.