У қариялар уйида яшар эди

0

Британиялик актёр Дэвид Уорнер 80 ёшида вафот этди. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.

Актёрнинг оиласи берган маълумотларга кўра, у саратон аломатлари билан вафот этган.


«Охирги бир ярим йил давомида у ўзига хос шараф билан ташхисини қабул қилди. Биз, дўстлари ва оиласи, уни соғинамиз ва саховатли ва меҳрибон инсон, ҳамкор ва ота сифатида эслаймиз, унинг ажойиб фаолияти йиллар давомида кўпчиликнинг ҳаётига таъсир ўтказган», — дейилади санъаткор оиласи баёнотида.

Дэвид Уорнер сўнгги кунларини Денвил-хиллдаги актёрлар учун мўлжалланган қариялар уйида ўтказган.

Девид Уорнер Жеймс Кэмэроннинг машҳур «Титаник» филмида рол ўйнаган. Шунингдек, «Омен», «Тахт», «Aдашган дунё» ва «Маймунлар сайёраси» филмларидаги роллари билан ҳам танилган.У