Нега чақалоқларга одеял ва ёстиқ керак эмас? Соғлом ва хавфсиз уйқу сирлари

0

Бутун дунё бўйлаб педиатрлар йилдан йилга чақалоқлар учун муҳим бўлган уйқу мавзуси ҳақида кўпроқ тавсиялар бермоқда. Статистик маълумотларга кўра, АҚШда, масалан, 12 ойгача бўлган 3500 га яқин бола ҳар йили ўз ётоқларида вафот этади. Бу кўпинча аксарият ота-оналар бир қатор хавфни ҳисобга олмасликлари билан боғлиқ.

Мутахассислар чақалоқ устига ёпиб қўйиш мумкин бўлган одеяллардан воз кечишни, уйғонганида қўл ва оёқларини эркин ҳаракатга келтиришини қатъий тавсия қилади. Эсда тутингки, ҳатто қисқа муддатли кислород етишмаслиги ҳам тузатиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин.

1 ёшгача бўлган боланинг ухлаш жойида бегона нарсалар, жумладан ўйинчоқ, юмшоқ бортик ва ёстиқлар бўлмаслиги керак. Гап шундаки, ухлаш вақтида чақалоқ ёнбошига ағдарилиб, бурнини тўсиб олиши мумкин. Шунингдек, чойшаб тўшаклар эластик тасма ёки замоклар билан ётоққа маҳкамланганига ишонч ҳосил қилиш керак.