Анжирнинг фойдали хусусиятлари

0

Максим Зоҳиджонов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси

Анжир – Алцгеймер, Паркинсон касаллиги, деменс ва бошқа неврологик касалликларнинг олдини олишда ажойиб восита ҳисобланади.

Анжир хурмо билан бирга ошқозон-ичак тракти учун ҳақиқий топилма ҳисобланади. Бу инсониятга маълум бўлган энг самарали йўғон ичакни тозалаш воситаларидан биридир. Анжир қобиғи овқат ҳазм қилиш тизимидаги фойдали бактериялар учун озиқ-овқат ҳисобланади. У ажойиб антисептик хусусиятларга эга, зарарли микроорганизмларни, паразитларни, моғор ва оғир токсик металларни йўқ қилади.