АҚШ ялпи ички маҳсулоти тез пасайиб бормоқда

0

2022 йилнинг II чорагида АҚШ иқтисодиёти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,9 %га қисқарди, бу кетма-кет иккинчи қисқаришдир – I чоракда ЯИМ 1,6 %га камайди. Шу билан бирга, таҳлилчилар 0,4% -0,5% ўсишини кутган эдилар. Бироқ якунда акси бўлиб чиқди.

Натижа бозор учун кутилмаган бўлди. Аввалроқ Федерал захира тизими раҳбари Жером Пауэлл иқтисод пасайишда эмаслигини айтганди.

Бироқ, Миллий Иқтисодий Тадқиқотлар Бюроси (NBER) рецессиянинг бошланишини аллақачон қайд этмоқда ва уни бутун иқтисодиёт бўйлаб иқтисодий фаолликнинг сезиларли даражада қисқариши деб баҳоламоқда.