Смартфон ва бошқа гаджетлардан чиқаётган кўк нур соғлиқ учун зарарлими?

0

Аҳаджон Абдухалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси

Нуфузли Healthline нашри маълумотларга кўра, смартфондан чиқаётган кўк нур қисқа тўлқинли ва кўпроқ миқдорда энергияга эга бўлиб, у кўзнинг тўрпарда ҳужайраларини зарарлайди. Аммо бунинг миқдори ва қанча вақт давомидаги таъсири ҳалокатли экани ҳозирча номаълум.

Шунингдек, тунда смартфондан фойдаланиш кўз шохпардасининг қуриб қолишига сабаб бўлади. Аммо телефон ишлаб чиқарувчи компаниялар кўк нур миқдорини камайтириш учун бунга мос ечимларни тақдим қилмоқда. Масалан, «тунги режим» ва «кўк ёруғлик фильтри» кабилар.

Албатта, смартфон нурининг хатарли таъсири ҳақида тасдиқланган маълумотлар йўқ. Лекин тунда смартфондан фойдаланиш мелатонин ишлаб чиқарилишини блоклаш орқали уйқу циклини бузилишига сабаб бўлади.