Байден Си Цзиньпин билан Россия нефть нархига чеклов жорий этиш масаласини муҳокама қилмаган

0

АҚШ президенти Жо Байден ХХР раиси Си Цзиньпин билан телефон орқали мулоқоти чоғида Россия нефтига максимал нарх белгилаш масаласини кўтармаган.Бу ҳақда АҚШ маъмуриятининг юқори мартабали вакили маълум қилди.

“Икки раҳбар ўртасидаги суҳбат чоғида Россия нефтига нарх чегарасини белгилаш масаласи кўтарилмаган”, — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.

Аввалроқ Reuters агентлиги G7 давлатлари 5 декабрга қадар Россия нефти нархини чеклаш механизмини ишга тушириш ниятида экани ҳақида хабар берганди.

РБК