Нонушта учун энг маъқул 6 маҳсулот

0

Шифокор Улуғбек Ўроқов:

1- Энг фойдали нонушта бу – ёрма (каша). Чунки бўтқа мураккаб углеводлар ва энергиянинг асосий манбаидир.

2- Балиқ ҳам кунни бошлашнинг энг яхши усулларидан биридир. Ёғли балиқ нонушта учун тўғри келмайди, лекин қайнатилган балиқ жуда мос.

3- Сабзавотлар ва мевалар. Айниқса, вақти кам ёки эрталаб иштаҳаси бўлмайдиган баҳонакашлар учун ажойиб ечим.

4-Қайнатилган тухум – тез, мазали, тўйимли ва энг содда нонушта. Агар унга яна кўкат ва майдаланган ёки пиширилган сабзавот қўшилса, нонушта учун деярли мукаммал вариант бўлади.

5- Қайнатилган, ёғсиз шўрва эрталаб кучли овқат еёлмайдиганлар учун ажойиб имконият. Шўрва узоқ муддатли тўйинганлик ҳиссини беради, овқат ҳазм қилишни нормаллаштиради.

6- Кефир ва йогурт. Уларни бўтқа ва қуритилган мевалар билан аралаштирилса янада ажойиб. Шунда микро ва макро элементларга бой тўлиқ нонушта бўлади.

«Соғлом ҳаёт»