Россия Халқаро космик станциядан чиқиб кетмоқчи

0

«Роскосмос» нинг янги раҳбари 2024 йилдан кейин Россия Халқаро космик станцияни тарк этишни режалаштираётганини маълум қилди. Бироқ, NASA’ нинг расмийлари Москва ўзининг 24 йиллик ҳамкорлигини тугатиш ниятини расман билдирмаганини айтишмоқда.

Россиянинг Украинага бостириб кириши, Москва ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларга салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу эса икки давлат ўртасидаги коинот соҳасини биргаликда ривожлантириш масаласини ортга суриши мумкин.

Халқаро космик станция (ISS) компоненти 1998 йилда ишга туширилган. Шу пайтдан бери икки давлат коинотни биргаликда очиб келишмоқда. Кейинчалик эса унга Канада, Япония ва Европадаги кўплаб давлатлари ҳам қўшилган эди.NASA’ нинг ХКС директори Робин Гатенс эса бу хабарларни инкор этмоқда.

Бундан аввалроқ, NASA ва Роскосмос Россиянинг ХКС даги иштирокини 2030 йилгача узайтириш бўйича музокараларини олиб бораётган эди.Россиянинг коинот бўйича собиқ бошлиғи Рогозин аввалроқ, агар Қўшма Штатлар ҳарбий алоқаларда гумон қилингани учун қора рўйхатга киритилган икки рус компаниясига нисбатан санкцияларни бекор қилмаса, Россия ХКСдаги ролини 2024 йилдан кейин узайтиришга рози бўлолмаслигини айтган эди.

Путин 15 июль куни Рогозинни коинот бошлиғи лавозимидан четлатиб, унинг ўрнига собиқ бош вазир ўринбосари Борисовни тайинлади.