ЎзМУга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

0

Департамент органлари томонидан ўқишга киритиб қўйиш ва ўқишни кўчириб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Янгиер шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ф.Х. бошқа бир фуқаро М.ни гўёки юқори лавозимдаги танишлари ёрдамида Ўзбекистон Миллий университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, такси хизмати ҳайдовчиси С.С. орқали 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.А. бошқа бир фуқаро М.нинг қўшни Қирғизистон Республикаси университетидаги ўқишини Фарғона давлат университетига кўчириб бериш эвазига 1 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.