862 миллион сўмлик «совуқ қурол»ларни Ўзбекистонга олиб кириш режаси амалга ошмади

0

Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган “МАН” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Андижон вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўтказилган божхона кўриги натижасида, юк кузатув ҳужжатларида ёзиб кўрсатилмаган умумий қиймати 862 млн. 880 минг сўмлик 5839 дона 14 хилдаги турли хил пичоқлар ҳамда темир таёқ (бита) товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.