Фарғонада гиёҳвандлик моддаларини сақлаган шахс ўшланди

0

Фарғона шаҳрида 2022 йилнинг 18 июль куни Фарғона вилояти ИИБ 1-минтақавий ҳудуд ППХ отряд 2-гуруҳ ходимлари ва шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, А.И маҳалла ҳудудида ўзини шубҳали тарзда тутганлиги учун ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда «марихуана» ва «гашиш» гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.