Жанубий Корея ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони АҚШга ташриф буюради

0

Жанубий Корея Ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони Ли Чон Хо ҳарбий ҳамкорлик ва алмашув масалаларини муҳокама қилиш учун АҚШга ташриф буюради, деб хабар берди якшанба куни мамлакат Ҳарбий-денгиз кучлари матбуот хизмати.

«Ли Чон Хо Гавайи ва Вашингтонга бир ҳафталик ташриф билан боради. Ташриф давомида у АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари котиби Карлос дел Торо, АҚШнинг Ҳиндистон-Тинч океани қўмондонлиги қўмондони Жон Акилино ва бошқа юқори мартабали ҳарбийлар билан учрашиши режалаштирилган. » дейилади ҳисоботда.

Унда қайд этилишича, томонлар “ҳарбий ҳамкорлик ва океандаги хавфсизликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда”.

ТАСС