Гватемала президенти Алехандро Жамматтеи ўз кортежига қилинган ҳужумда жабрланмади, дея хабар бермоқда маҳаллий ОАВ ҳукумат ва ҳарбий манбаларга таяниб.
Уларга кўра, шанба куни номаълум кимсалар президент кортежига унинг мамлакат ғарбидаги Мексика билан чегарага яқин ҳудуддаги Хуетенанго департаментига ташрифи чоғида ўт очган.
ОАВ маълумотларига кўра, тўрт нафар гватемалалик ҳужумчи Мексикага қочишга уринган, бироқ ҳарбийлар томонидан қўлга олинган.
Кейинроқ Гватемала ҳарбийлари вакили президентга ҳеч қандай ҳужум бўлмаганини айтди.
ТАСС