“Осиё болалари-2022”: спортчиларимиз навбатдаги медалларни қўлга киритишмоқда

0

Айни кунларда Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида VII “Осиё болалари” спорт ўйинлари давом этмоқда.

Спортни ривожлантириш вазирлигини хабар беришича, учинчи кунги беллашувларда ҳам спортчиларимиз медаллар жамғаришни бошлаб юборишди.

Уляна Назмутдинова 100 метрга чалқанча сузишда 1.06.75 натижа билан бронза медалини қўлга киритди.

Спортчиларимиз Ўзбекистон делегациясига навбатдаги медаллар шодасини енгил атлетика спорти бўйича тақдим этишди.

Енгил атлетикачиларимиз Рустам Абдуллаев (100 м) олтин, Амир Ишонходжаев (100 м), Карина Каримова (100 м), Ислом Тилаболдиев (400 м) ва Рухшона Муҳаммадинова (3 000м) бронза медалларни қўлга киритишди.

Терма жамоамиз ҳисобида яна икки медал. Енгил атлетиканинг узунликка сакраш дастурида қатнашган ҳамюртларимиз Рустам Абдуллаев олтин , Сарвар Мейлиев эса кумуш медалга сазовор бўлди.

Шу тариқа, “Осиё болалари” халқаро спорт ўйинларида ҳозирча Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида 13та медал, яъни 4та олтин, 4та кумуш ва 5та бронза бор.

minsport.uz