Самарқанд аэропортида кушон подшолигига оид тангаларни хорижга олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс ушланди

0

Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг маълум қилишича, «Самарқанд-Внуково» йўналишидаги авиарейс билан хорижга кетаётган фуқаро А.А.нинг багаж сумкаси рентген аппарати ёрдамида божхона назоратидан ўтказилган.

Натижада фуқаронинг багаж сумкасидан Кушонлар даврига оид 5 дона қадимий тангалар, 3 дона тарози калибровкасини ўлчайдиган қадимий металлар ҳамда 1 донадан 7,62 калибрли гилза ва отилган ўқ қолдиғи борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда

Маълумот учун: Эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши мумкин эмас.