АҚШда иш ҳақи ўсмаяпти ва бу ҳаммаси эмас

0

Байденнинг ҳалокатли раҳбарияти остида газ ва озиқ-овқат нархлари рекорд даражага етди, мамлакатда ноқонуний муҳожирлар оқими кўпайди, жиноятчилик ва гиёҳванд моддалар савдоси ортди, деб ёзмоқда FoxNews.

 

“Барча иқтисодий кўрсаткичлар мамлакат таназзулга юз тутаётганидан далолат беради, бироқ сиз буни Байден ёки унинг Оқ уйдаги сиёсий стратегларидан эшитмайсиз, чунки уларда ўзлари яратган бу инқирозларни тузатиш режаси йўқ”, дейилади нашр хабарида.

 

Ўтган йилга нисбатан АҚШда ўртача соатлик иш ҳақи инфляция оқибатида 3,6% га камайди. Уй хўжаликлари июнь ойида 500 долларга яқин қўшимча харажатлар қилишга мажбур бўлди.