Газсиз яшаш осон эмас!

0

Ғарб нархларнинг янада ошиб кетиши хавфи фонида Россия нефтига қарши чеклов жорий этишдан тийилиб турибди. Бу ҳақда Financial Times хабар берди, дея ёзмоқда «Zamon.uz»

 

Газета маълумотларига кўра, европаликлар Россия нефтининг халқаро экспортига қўйилган айрим тақиқларни бекор қилган. Бундан ташқари, Москванинг Lloyd’s of London суғурта бозорига киришини чекловчи режа ортга сурилган.

 

 

Scroll down

Шунингдек, Буюк Британиянинг ЕИнинг рус нефтини ташийдиган халқаро кемаларни суғурта қилишни тўхтатишни назарда тутадиган санкцияларига қўшилмагани айтилмоқда. АҚШ ҳам тўлақонли тақиқларга қарши чиқмоқда, бунга сабаб Вашингтон нефть нархининг кескин ошишидан хавотирда.

 

“Июль охирида Брюссель глобал энергетика хавфсизлиги бўйича хавотирларни инобатга олиб, Россия давлат компанияларига қўйилган чекловларни ўзгартирди”, – дейилади хабарда.