Китоб туманида йигит қизни зўрлагани айтилмоқда

0

«Youtube» ижтимоий тармоғида «Қиз болага тажовуз қилган болага нега чора кўрилмади” сарлавҳали видеомурожаат эълон қилинди. Ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти прокуратураси муносабат билдирди.

Аниқланишича, Китоб туманида яшовчи С.Г. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, таниши О.Х уни овқатланишга таклиф қилиб, дала ҳовлига олиб бориб, номусига текканлигини маълум қилиб, унга нисбатан чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан О.Хга нисбатан Жиноят кодексининг 118-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят ИИБ Тергов бошқармаси томонидан дастлабки тергов ўтказилмоқда.

Тергов ҳаракатлари устидан прокурор назорати ўрнатилган.