Эр-хотиннинг келишмовчиликлари, турли низолар сабаб ўртадаги ришталар узилади, йўллар иккига айрилади. Икки шахснинг ажрими, ўз навбатида ўртадаги мол-мулкларининг ҳам бўлинишига сабаб бўлади.
Даъвогар Г.Қодирова ҳам фуқаролик судига мурожаат қилиб, умумий мулкдан, яъни турмуши даврида олинган автомашинадан улушини ажратиб беришни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан умумий мулк ҳисобланган “COBALT” автомашинаси жавобгар А.Қодиров фойдаланувида қолдирилиши, унинг ўрнига жавобгар А.Қодировдан даъвогар Г.Қодирова фойдасига компенсация сифатида автомашина қийматини тенг ярми, жами 37 836 000 сўм ундирилиши, шунингдек, Г.Қодирова компенсация олганидан кейин автомашинадаги улушига бўлган ҳуқуқини йўқотиши белгиланди.
Бюронинг Олтинкўл туман бўлими ходимлари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида даъвогар Г.Қодирова фойдасига 37 836 000 сўм пуллар ундирилиши тўлиқ таъминланди.