Сузишнинг организм учун фойдали хусусиятлари

0

Сузиш – инсоннинг деярли барча тизимларини мустаҳкамлайди. Маълумотларга кўра, фақат сузганда инсоннинг барча мушаклари ишлайди.

Сузишнинг фойдали жиҳатлари:
📍 Қоматни тўғирлайди. Умуртқа поғонаси ва таянч-ҳаракат тизими касалликлари профилактикаси ҳисобланади.
📍 Юрак-қон томир тизими касалликларининг олдини олади.
📍 Нафас олишда иштирок этувчи мушакларни чиниқтиради. Ўпкани ривожлантиради.
📍 Иммунитетни оширади.
📍 Танадаги энергияни сарфлайди ва озишга ёрдам беради.
📍 Стрессни енгишга ёрдам беради, тинчлантиради.
📍 Кайфиятни кўтаради, завқлантиради.