Тинимсиз ёғаётган ёмғирлар 457 нафар инсоннинг ёстиғини бевақт қуритди

0

Покистонда сўнгги бир кунда кучли ёмғирлар оқибатида 22 киши ҳаётдан кўз юмди.
Покистон миллий матбуотида чоп этилган хабарга кўра, мамлакат бўйлаб давом этаётган муссон ёмғирлари ҳаётга салбий таъсир кўрсатди. Кашмирда уйнинг томи қулаши оқибатида ўн киши, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлди.

Хайбер-Пахтунхва вилоятининг турли ҳудудларида кучли ёмғир сабаб бўлган бахтсиз ҳодисаларда 12 киши ҳалок бўлди.

Кучли ёмғирдан энг кўп Балужистон вилояти зарар кўрди. Штат бўйлаб 10 129 та уй зарар кўрган, 3 406 та уй бутунлай вайрон бўлган. Ёмғирлар туфайли 16 кўприк ва 640 километр автомобил йўллари шикастланган, 20 мингдан ортиқ қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари нобуд бўлган.

Штатдаги 7 та тўғонда ёриқлар пайдо бўлган.

Мамлакатда июнь ойидан бери давом этаётган ёмғирларда ҳалок бўлганлар сони 457 нафарга етди.