13 ёшида ўқувчиларга инглиз тилидан сабоқ бераётган иқтидорли мактаб ўқувчиси вазир билан учрашди

0

7-синфданоқ ўқувчиларга инглиз тилидан сабоқ бераётган иқтидорли мактаб ўқувчиси вазир билан учрашди.

Иззатбек Юсупов Фарғона вилояти, Фурқат туманидаги 13-мактабининг 7-синфи ўқувчиси. Тил ўрганишга иштиёқи баланд бўлганлиги боис у рус ва инглиз тилларини мукаммал билади.  У вилоят ва республика босқичидаги танловларда ғолибликни қўлга киритган.

Иззатбек дарсдан кейин бўш вақтида онаси билан инглиз тилида суҳбатлашади, биргаликда дарс тайёрлайди. Олган билимларини бошланғич синф ўқувчиларига кичик дарс машғулотлари ташкил этиб, ўргатади.

Тил ўрганиш ва ўргатишдан бўш вақтларида иқтидорли ўқувчи шеър ва ҳикоялар ҳам ёзади.

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов иқтидорли ўқувчи билан учрашган.