Барча хорижий валюталар сўмга нисбатан қадрсизланди

0

Марказий банк 4 августдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан қийматини белгилади.

Унга кўра, АҚШ долларининг расмий курси -17,54 сўмга тушиб, 10 942,58 сўм бўлди.

Евро ҳам пасайди (-74,86) ва 11 146,11 сўмни ташкил қилди.

Бир фунт стерлинг 13 319,31 сўм бўлди (-72,86).

Россия рубли -1,42 сўмга тушиб, 180,87 сўм бўлди.