“Даврбанк”дан 15 млрд сўм пул ўғирлаган шахслар ушланди

0

2022 йил 7 июль куни 1976 йилда туғилган фуқаро ўзининг жиноий шериклари билан пойтахтдаги “Давр банк” ХАТБ тизимига рухсатсиз киради ҳамда 15 миллиард сўм миқдордаги пулларни шеригининг номига очилган пластик карталарга ўтказган.

Сўнг у мазкур пулларнинг 11 млрд 453 млн сўм миқдорини ўзлаштирган. Ечиб олинган пуллар жиноий гуруҳ аъзолари ўртасида тақсимланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (“Жуда кўп миқдорда ўғрилик”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тезкор тергов ҳаракатлари натижасида 11 нафар фуқаро гумонланувчи сифатида жалб қилиниб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси танланган. Шунингдек икки нафар гумонланувчилар 1986 йилда туғилган Умаров Санжар Равшанович ҳамда 1988 йилда туғилган Абдурахмонов Элдор Шухратовичларни ушлаш чоралари кўрилмоқда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here