Пелосининг самолёти Тайванга қўнди

0

АҚШ Конгресси вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг самолёти Тайванга қўнди. Бу ҳақда Flightradar маълумотлари ва Тайваннинг «Санли» телеканали трансляцияси орқали маълум бўлди.

Нэнси Пелоси Осиё турнеси доирасида оролга ташриф буюрди.

Спикернинг ушбу орол давлатга ташриф буюриш бўйича режалари оролни ўзининг ажралмас қисми деб ҳисоблайдиган Хитойда кескин норозилик уйғотди ва расмий Пекин томонидан таҳдидлар янгради.

ХХР расмийлари бир неча бор Вашингтонни бундай ташриф оқибатларидан огоҳлантирди, сешанба куни эса АҚШ бунинг учун тўлов қилишини билдирди.

NHK телекомпаниясининг хабар беришича, АҚШнинг саккизта F15 қирувчи самолёти вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг самолётини кузатиб бориш учун Окинавадаги базадан ҳавога кўтарилган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here