Пойтахт мактабларидан бирида прокуратура ходимлари мактаб формаси мажбурийлиги тўғрисида тилхат ёздиргани ҳақидаги хабар рад этилди

0

Кеча, 2 август куни ижтимоий тармоқларда пойтахтдаги мактабларнинг бирида мактаб формаси сотиб олиниши шартлиги бўйича прокуратура ходимлари тилхат ёздирганлиги ҳақидаги хабар тарқалган.
Бош прокуратуранинг хабар беришича, мазкур хабарни ўрганиш юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари амалга оширилган.

Ўрганишда, Чилонзор туманидаги мактабларнинг бирида форма сотиб олиш бўйича прокуратура органлари томонидан ҳеч қандай тавсия берилмаганлиги ва тилхат олинмаганлиги, аслида бу мактаб директорининг шахсий ташаббуси эканлиги, бироқ бу жараёнга ёлғондан прокуратурани аралаштирганлиги аниқланган.

Прокурутуранинг қўшимча қилишича, ўрганиш натижасига кўра, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўйилмаслик ҳақида мактаб директори расман огоҳлантирилди.

Маълумот ўрнида, жорий йил 27 июль куни АОКАда «2022-2023 ўқув йилида ягона мактаб формаси жорий этилиши» юзасидан ўтказилган брифингда Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов «Ягона мактаб формаси 2025 йилга қадар босқичма-босқич жорий этиб борилади. Яъни янги ўқув йили – 2022 йил сентябрь ойидан бошлаб ота-оналар ягона мактаб формасини харид қилишга мажбурий талаб қўйилмайди». – деб таъкидлаган эди.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here