Путин ва Эрдоған Сочида кўришиши мумкин

0

5 август куни Сочида бўлиб ўтадиган музокарада Россия Президенти Владимир Путин ва Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған икки томонлама ҳамкорлик ва бошқа бир қатор масалаларни муҳокама қилади. Кремль расмий вакили Дмитрий Песковга таяниб, бу ҳақда “Anadolu” ахборот агентлиги маълум қилди.

Хабарда Туркия раҳбари 5 август куни Сочига ташриф буюриб, россиялик ҳамкасби билан иқтисодиёт, Сурия ва Украинадаги вазият, шунингдек, Украина портларидан ғалла экспорти бўйича музокара ўтказишни режалаштираётгани айтилган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here