16 000 га яқин маймунчечак билан касаллиниш ҳолати аниқланди

0

Европа минтақасидаги 38 мамлакат ва ҳудудларда 15 926 нафар инсонда маймунчечак касаллиги аниқланган. Бу ҳақда чоршанба куни Европа касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш маркази (ECDC) маълум қилди, дея хабар бермоқда ТАСС агентлиги.

2022 йил 2 августь ҳолатига кўра, TESSy Европа кузатув тизими орқали Европанинг 32 мамлакатидан 15 624 та ҳолат қайд этилган, улардан иккитаси ўлган. «TESSy хабар қилинган 15 624 та ҳолатнинг 15 524 таси лаборатория томонидан тасдиқланган. Симптомлар бошланишининг энг эрта санаси 2022 йил 11 мартда қайд этилган», – дейилади хабарда.

Энг кўп инфекциялар 31 ёшдан 40 ёшгача бўлган одамларда (41%) ва эркакларда (99,1%) бўлган. Кўпинча инфекцияланганлар тошма (94,8%) ва иситма, чарчоқ, мушак оғриғи, титроқ ёки бош оғриғи (65%) каби тизимли аломатлар билан мурожаат қилишади. 399 киши (5,6%) касалхонага ётқизилган, улардан 150 нафари стационар ёрдамга муҳтож.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here