БМТ Байрутдаги портлаш юзасидан халқаро текширув ўтказишга чақирди

0

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мустақил экспертлари гуруҳи Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашни 2020 йил 4 август куни Байрутда содир бўлган ва 200 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган кучли портлаш юзасидан халқаро тергов бошлашга чақирди, дея хабар беради БМТ матбуот хизмати.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича бошқармаси эълон қилган эксперт баёнотида шундай дейилади:

Порт омборида аммиакли селитранинг ёнғинга учраши оқибатида 77 минг хонадон вайрон бўлди. 7 минг киши жароҳат олди, 300 мингдан ортиғи уйини ташлаб кетишга мажбур бўлди, улардан камида 80 минг нафари болалар.
▪️Бу фожиа сўнгги пайтларда содир бўлган энг йирик ядровий бўлмаган портлашлардан бири бўлди, лекин нима учун бу содир бўлганини аниқлаш учун дунё ҳеч нарса қилмади.
▪️Портлашнинг икки йиллиги муносабати билан Ливандаги одамлар ҳамон адолатни кутаётгани ва зудлик билан халқаро тергов бошланишини талаб қилаётгани бизни ундамоқда.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here