Эронда кучли сув тошқинлари 90 кишининг умрига зомин бўлди

0

Эронда яқинда рўй берган йирик сув тошқини оқибатида камида 90 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Tasnim агентлигининг шифокорлар маълумотларига таяниб ёзишича, саккиз киши бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда.

trend.az сайтининг хабар беришича, аввалроқ 69 киши ҳалок бўлгани ҳақида айтилган эди.

Июнь ойининг охирги кунлари кучли ёғингарчилик келтириб чиқарган сув тошқинлари Эроннинг 31 вилоятидан 24 тасини ўз домига тортди. Бахтиария, Исфахон, Язд, Лурестон, Мазандаран, Теҳрон ва Чахормахал вилоятларида аҳвол айниқса ёмон экани айтилмоқда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here