«Lacetti» 30 ёшли пиёдани уриб юборди ва натижада…

0

2022 йилнинг 4 август куни соат тахминан 00:30 ларда Юнусобод тумани, Абдулла Қодирий кўчасида фожиали ЙТҲ содир бўлди.

Ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган О.М. «Lacetti» русумли, давлат рақам белгиси 01 Y 777 RA бўлган автомашинада ҳаракатланиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

Натижада пиёда — 1992 йилда туғилган Д.Ф. олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here