Сенаторлар аҳоли муаммолари юзасидан мутасаддиларга мурожаат қилди

0

Сенатнинг 29-ялпи мажлиси иккинчи иш кунида сенаторлар ҳудудларда олиб борган ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликлар, уларни бартараф этиш борасидаги ишлар юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига мурожаат қилди.

Ўз навбатида, масалаларнинг тегишлилиги бўйича вазирлик ва идора раҳбарлари, раҳбар ўринбосарлари тушунтиришлар бериб, айрим ҳолатлар юзасидан қисқа муддатда ўрганишлар олиб бориб Сенатга ахборот киритишларини билдирди.

Маълумот ўрнида, Сенатда доимий асосда ишловчи сенаторлар ҳар бир ўтказилган ялпи мажлисдан сўнг ўзлари сайланган ҳудудларда ўрганишлар олиб боради ва аҳоли вакиллари билан учрашиб, уларни қийнаётган муаммоларни муҳокама қиладилар.