“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”

0

Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими ҳамда Ўзбекистон Давлат филормонияси Тошкент вилояти бўлинмаси томонидан Қибрай туманида жойлашган «Дўрмон» маданият саройида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» бош ғояси асосида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

– Тадбирда Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими раҳбари Сайёра Файзиева, Тошкент вилояти Маданият бошқармаси бошлиғи Аваз Шомуродов, Ўзбекистон Давлат филормонияси вилоят бўлинмаси раҳбари Шарофиддин Муродов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзоси, шоира Малика Салимова сўзга чиқди.

– Тадбирнинг бадиий қисмида Ўзбекистон Давлат филормонияси вилоят бўлинмаси хушовоз ҳонандалари ва раққосалари ўз чиқишлари билан меҳмонларни ҳушнуд этди.

Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати