Шифокор Улуғбек Ўроқов:
Қуйидаги расмда меъёрий артериал қон босимининг ёшга боғлиқ равишда ўзгаришлари берилган.
Қон босими — томирларда оқаётган қоннинг шу томирлар деворига кўрсатадиган босими (тазйиқи); юрак иши ва томирлар деворининг қаршилиги туфайли вужудга келади.
Артериал босимнинг юқори ёки паст бўлишига асосан қуйидаги ички омиллар тасир қилади.
– Юрак қисқаришларининг кучи;
– Юракнинг ҳар қисқарганда томирларга ҳайдайдиган қон миқдори;
– Томирлар (айниқса, периферик томирлар) деворининг қон оқимига кўрсатадиган қаршилиги;
– Айланиб юрадиган (циркуляция қиладиган) қон миқдори;
– Унинг ёпишқоқлиги.
“Соғлом ҳаёт“