Қаршида 23 ёшли спортчи йигитнинг ўлим ҳолати вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинди

0

Марҳумнинг акаси укаси ўлдирилган бўлиши мумкин демоқда.

Марҳум 2022 йилнинг 14 июль куни Қарши магистрал каналидан акаси томонидан топилган.

«Укамни ғоввослар тополмагач, ўзим ва қариндошлар, ошна-оғайниларим бирикиб яна сувдан изладик ва 14-июл куни топдик. Сувдан чиққанда укамнинг жасади шишиб кетган эди. Тўғри, икки-уч кун сувдан қолган, шишади. Аммо укамда калтак излари ҳам бор эди-да. Қолаверса у сувга шунчаки чўкиб кетмайди. Ҳолсизликдан ёки калтакланиб, соғлиғига зарар етканидан сўнг чўкиб кетган бўлиши мумкин», — дейди марҳумнинг акаси Дилшод Каримов.

Ушбу ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Қарши шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи Қарши магистрал каналидан 1999 й.т. фуқаро К.И.нинг жасади топилганлиги ҳолати юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Иш бўйича судга оид тиббий экспертизаси тайинланган.Текширув вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.