Қашқадарёда 6 нафар фарзанднинг ота-онаси 22 йилдан сўнг никоҳдан ўтишди

0

Косон туман Пистали маҳалласида яшовчи фуқаролар Бердиёров Ҳусан ва Бобоқулова Садоқат 6 нафар фарзандли бўлганликларидан сўнг расман никоҳдан ўтишди. Бу ҳақда «darakchi.uz»га Қашқадарё вилояти Адлия бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, шу вақтга қадар ҳатто фарзандларига ҳам туғилганлик гувоҳномасини олишмаган эди. Сайёр қабуллар жараёнида аниқланган бу ҳолат Косон туман ФҲДЙ бўлими томонидан тез орада бартараф этилди, Уларнинг фарзандларига ҳам ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

«Ҳужжатларим йўқлигидан илгари уялардим, бировга айта олмасдим, ҳужжат олиш жудаям мураккаб жараён деб ҳисоблардим. ФҲДЙ ходимлари маҳалламга боргандан сўнг хавотирим сўнди, жуда хурсанд бўлдим. Расман Ўзбекистон фуқароси эканлигимга халиям ишонмайман», – дейди Садоқат Бобоқулова