Тошкентдаги қурилиши битмаган 12 қаватли бино ёниб кетди (видео)

0

Воқеа жойига ФВБ раҳбарияти, ИИБ ва ССБ ходимлари етиб борган.

Бугун, 5 август куни соат 18:23 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Сеул кўчасида жойлашган 12 қаватга мўлжалланган қурилиши тугалланмаган бинода ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин натижасида бинонинг 2 қаватида 140 кв.м майдонда қурилиш махсулотлари ёниб зарарланган.

Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари йўқ.

«Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда»,-дейилади хабарда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here