Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти катта ўқитувчиси 6 000 АҚШ доллари пора олаётганида ушланди

0

Ўқишга киритиб қўйиш ва ўқишни кўчириб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент.

Маълум қилинишича, Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро З.И. фуқаро Ғ.нинг ишончига кириб, уни танишлари орқали Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 7 500 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, ушбу институт катта ўқитувчиси Б.М. фуқаро З.И.дан 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро З.Ў. фуқаро И.нинг қўшни Қирғизистон Республикаси университетидаги ўқишини Фарғона давлат университетига кўчириб беришни 1 500 АҚШ долларига келишиб, шундан 1 000 АҚШ долларини қўлга киритиб, қолган 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here