Исландияда Фаградальсфьядль вулқони отила бошлади

0

Рейкьявикдан атиги 30 километр узоқликда Фаградальсфьядль вулқонининг яна отилиши бошланди. 6 000 минг йил давомида у фаол бўлмаган, деб хабар беради Euronews.cоm агентлиги.

2021 йилда Ер юзасида ёриқ пайдо бўлди, ундан лава 100 метр баландликка чиқди. 10 ойдан сўнг вулқон яна уйғонди ва қизиқувчан сайёҳлар учун диққатга сазовор жойга айланди.

Исландия Евроосиё ва Шимолий Америка тектоник плиталари орасида жойлашган бўлиб, улар қарама-қарши йўналишда ҳаракатланади. Шунинг учун орол дунёдаги вулқон фаоллиги энг юқори бўлган жой бўлиб, тез-тез зилзилаларни бошдан кечиради.

Исландияда юздан ортиқ вулқон мавжуд бўлиб, улардан 25 таси сўнгги минг йил ичида фаол бўлган.

kommersant.ru