Маск Twitter ни сотиб олиш бўйича келишувни якунлашга тайёр

0

Агар компания аккаунтларнинг ҳақиқийлигини қандай тасдиқлаганини кўрсатса, Илон Маск Twitter ни сотиб олиш бўйича келишувни якунлашга тайёр.

«Агар Twitter шунчаки 100 та аккаунтни танлаш усули ҳақида гапирса ва улар қандай аутентификация қилинганлигини кўрсатса, битим дастлабки шартлар асосида ёпилади», деб ёзди у.

Баҳорда Маск ижтимоий тармоқни 44 миллиард долларга сотиб олмоқчи эканлигини маълум қилган, бироқ май ойи ўрталарида сайтда қанча бот аккаунти борлигини текшириш учун битимни тўхтатган эди.

9-июл куни тадбиркор сотиб олишдан бош тортди ва бироздан кейин Twitter уни харидни якунлашга мажбур қилиш учун судга берди. Шундан сўнг Маск қарши даъво билан чиқди.