Украина Қуролли кучлари Запорожье АЭСни ўққа тутди

0

Украина Қуролли кучлари Запорожье атом электр станцияси ва Энергодар шаҳрига учта артиллерия зарбаси берди. Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, жами 20 та 152 мм снаряд келиб тушди.

Энергодар ўққа тутилиши натижасида электр ва сув таъминотининг қисман етишмаслиги кузатилмоқда. АЭСда 3-энергоблок ускунасининг бир қисми қувватсизлантирилди, 4-энергетика блокининг ишлаб чиқарилган қуввати камайди.

Россия ТИВ баёнотига кўра, Запорожье атом электр станциясида фалокат содир бўлса, Чернобил сингари бўлади.Украина Қуролли кучлари томонидан ўққа тутилишидан сўнг АЭС ҳудудидаги вазият жуда хавотирли.

Халқаро ҳамжамият АЭСни ўққа тутишни тўхтатиш учун зарур чораларни кўриши керак.

ТАСС