Кореялик ижодкорлар Ўзбекистон ҳақида ҳужжатли фильм суратга олмоқда

0

“EBS1” телеканали ижодий гуруҳи фильмнинг “Ўзбекистон – ширин ҳислар мамлакати” номли навбатдаги сонини тасвирга туширмоқда.

Маълумотга кўра, мазкур сонда Ўзбекистоннинг кўзга кўринган масканлари, ўзбек халқининг миллий таомлари, меъморий ёдгорликлари, маданияти ва анъаналари ҳикоя қилинади.

Таъкидланишича, ижодий гуруҳнинг Тошкент шаҳридан ташқари Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Хоразм, Тошкент вилоятларига ҳам ташрифи режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, ҳужжатли фильмни жорий йилнинг сентябрь ойида эфирда намойиш этиш мўлжалланган.